Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
Узрли сабабга кўра ўқишни кўчириш бўйича аризалар 13 та ОТМда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан келаси йилнинг 20 январигача қабул қилинади.
Ўзбекистонда 20 декабрдан узрли сабабга кўра ўқишни кўчириш бўйича аризаларни ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Белгиланган тартибга мувофиқ иккита узрли сабабга кўра давлат олий таълим муассасалари аро ўқишни кўчириш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш учун 13 та олий таълим муассасасида ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилган.
Ишчи гуруҳлар 2025 йилнинг 20 январ кунига қадар ҳар куни соат 09:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 09:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.
Ҳудудий ишчи гуруҳларга аризачи қуйидаги ҳужжатларни (офлайн) тақдим этади:
- ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади ва талаба уни жойида тўлдиради);
- талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
- паспорт нусхаси;
- узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
Маълумот учун, иккита узрли сабаб қуйидагилар:
- талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
- давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан, 2024/25 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат ОТМлардан талабалар ўқишини республика давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланганди.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди
Жамият | 15:27
-
«Трамп аралашмагунча бизда муаммо йўқ эди». Калифорния губернатори Лос-Анжелесдан ҳарбийларни чақириб олишни талаб қилди
Жаҳон | 15:20
-
Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди
Ўзбекистон | 15:15
Мавзуга оид

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди

12:59 / 20.05.2025
Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони айтилди

09:56 / 18.05.2025