Ўзбекистон | 17:18 / 22.12.2024
2142
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижликлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонга даволаниш учун энг кўп Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари келган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-ноябр ойларида жами 98,8 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 43,1 минг нафарга ёки 77,3 фоизга ошган.

Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Тожикистон — 75 466 нафар;

Қозоғистон — 11 383 нафар;

Қирғиз Республикаси — 9 205 нафар;

Россия — 1 746 нафар;

Туркманистон — 794 нафар;

Афғонистон — 44 нафар;

Туркия — 39 нафар;

Украина — 17 нафар;

Озарбойжон — 15 нафар;

АҚШ — 12 нафар;

Бошқа давлатлар — 82 нафар.

Мавзуга оид