Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди

Фото: Reuters
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац илк марта Ҳамас гуруҳи сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания жорий йил июли охирида Теҳронда ўлдирилиши ортида Исроил ҳукумати турганини тан олди.
Кац Яманда Эрон кўмагида Исроил бўйлаб ракеталар ва дронлар учираётган ҳусийчиларга қарши кураш ҳақида гапиратуриб, бу воқеани ҳам эслаб ўтди.
«Биз Ҳамасни мағлуб этдик, «Ҳизбуллоҳ»ни мағлуб этдик, Эроннинг мудофаа тизимлари ва ишлаб чиқариш тизимларини ишдан чиқардик, Сурияда Асад режимини ағдариб ташладик, «ёвузлик ўқи»га кучли зарба бердик», — деди у 23 декабр куни.
Вазирнинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати «ҳусийчилар инфратузилмасига зарбалар бермоқда ва уларнинг раҳбариятини бошсиз қолдирмоқда».
Биз Теҳронда, Ғазо секторида ва Ливанда [Исмоил] Ҳания, [Яҳё] Синвар ва [Ҳасан] Насруллоҳ билан қилган ишларимизни Ҳудайда ва Санода ҳам қилмоқдамиз», — деган у жорий йилда «Ҳизбуллоҳ» ва Ҳамас гуруҳлари раҳбарлари ўлдирилганини назарда тутган ҳолда.
62 ёшли Ҳания 31 июл куни Теҳрондаги қароргоҳида рўй берган портлаш қурбони бўлганди, ўшанда у Эрон пойтахтига янги президент Масъуд Пизишкиённинг инаугурация маросимига келганди. Хабарларга кўра, у турган уйга авиазарба йўлланган.
Унинг вафотидан кейин Ҳамасга Яҳё Синвар раҳбар бўлди, у 2023 йил октябрида Исроилга қилинган ҳужумнинг ташкилотчиси сифатида кўриларди.
Синвар 2024 йил октябрида Ғазо сектори ҳудудида исроиллик ҳарбийлар билан тасодифий тўқнашув чоғида ҳалок бўлди ва гуруҳга шундан кейин янги раҳбар танланмаган.
Ундан олдинроқ, сентябр ойи охирида Исроил мудофаа кучлари Ливан пойтахти Байрут чеккасида «Ҳизбуллоҳ» позицияларига авиазарбалар йўллади. Натижада ташкилот раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлди. Бироз ўтиб ЦАҲАЛ Насруллоҳнинг вориси Ҳошим Сафиуддинни ҳам ўлдирди.
Яман шимоли-ғарбини назорат қилувчи ҳусийчилар ўтган йил октябр ойида Исроил Ғазода Ҳамасга қарши амалиёт бошлаганидан кўп вақт ўтмай Қизил денгизда исроилликларнинг ва бошқа давлатларнинг кемаларига ҳужумлар уюштиришни, шунингдек, Исроил ҳудуди бўйлаб ракета ва дронлар учиришни бошлаганди. Бундай ҳужумлар ҳамон давом эттирилмоқда.
Ўтган ҳафта шанба куни исроиллик ҳарбийлар Ямандан учирилган снарядлардан бири ўтказиб юборилгани ва ракета Тел-Авивдаги парк ҳудудига тушгани ҳақида маълумот берди. Ҳусийчилар вакили гуруҳ гипертовушли баллистик ракеталар билан ҳарбий нишонларга зарбалар йўлланганини маълум қилган.
Ўтган ҳафтада Исроил Ямандаги ҳарбий объектлар бўйлаб зарбалар йўллаб, портни аниқ нишонга олгани, шунингдек, ҳусийчиларнинг пойтахт Санодаги энергетика инфратузилмаларига зарбалар берганини маълум қилди. АҚШ ва Буюк Британия ҳам халқаро кемачиликни муҳофаза қилиш бўйича амалиёт доирасида ҳусийчиларнинг нишонларига ҳужум қилган.
Ўтган йил 7 октябрида Ҳамас гуруҳи Исроилга мисли кўрилмаган ҳужум уюштирган, бу рейд чоғида тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбийлардан иборат 1200 нафар атрофида киши ўлдирилган, шунингдек, 251 киши гаровга олинганди.
Бунга жавобан Исроил Ғазо секторида Ҳамасга қарши ҳарбий кампания бошлади. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, анклавда ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 45 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вашингтондаги самолёт ҳалокати сабабларидан бири маълум қилинди
Жаҳон | 07:30
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
Мавзуга оид

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

09:45 / 28.04.2025
Исроил Байрутдаги "Ҳизбуллоҳ" иншоотига зарба берганини маълум қилди

07:51 / 28.04.2025
БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди

20:03 / 27.04.2025