Жаҳон | 17:38 / 24.12.2024
2528
1 дақиқада ўқилади

Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди

Туркиянинг Балиқесир вилоятида жойлашган портловчи моддалар ишлаб чиқариш заводида юз берган портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Фото: Habertürk

Туркия шимоли-ғарбидаги Балиқесир вилоятида жойлашган портловчи моддалар ишлаб чиқариш заводида юз берган портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди ва тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликаяга таяниб, Haberturk нашри хабар берди.

Вилоят губернатори Исмоил Устаўғлунинг маълум қилишича, ҳукумат содир бўлган воқеани қўпорувчилик деб ҳисобламаяпти. Унинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида завод биносининг бир қисми қулаб тушган.

CNN Turk телеканали портлашдан кейинги кадрларни эълон қилди.

BBC’нинг ёзишича, завод овчилик ва спорт учун мўлжалланган анжомлар, шунингдек, фуқаролик фойдалануви учун портловчи моддалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига 12 кишининг ўлимидан «чуқур қайғуда» эканини ёзиб қолдирди. Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти