Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кунгабоқар уруғи экспортига тақиқ бекор қилинди
Кунгабоқар уруғи экспортига 2022 йил июн ойида қўйилган тақиқ олиб ташланди.
Фото: Getty Images
«Кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, барча хўжалик юритувчи субъектларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, 2024 йил 20 декабрдан бошлаб кунгабоқар уруғларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилишга) рухсат берилди.
Кунгабоқар уруғи ва бошқа мойли экинлар, шунингдек кунгабоқар ва бошқа ўсимлик мойи экспорти 2022 йил июн ойида ички бозордаги нархларни барқарорлаштириш мақсадида тақиқланган эди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасига кунгабоқар уруғининг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилганди.
Мавзуга оид
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
11:06 / 03.02.2026
Ўзбекистондан Покистонга анор, узум ва олхўри экспорти бўйича талаблар белгиланди
11:33 / 27.01.2026