Ўзбекистон | 14:02 / 31.12.2024
1101
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Покистоннинг етакчи дорихоналар тармоғи билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг йирик дорихона тармоқларидан бири – D.Watson Group компанияси раҳбари, "Покистон маданий форуми" нодавлат-нотижорат ташкилоти раиси Зафар Бахтавари билан учрашди.

Фото: Дунё

Учрашув чоғида фармацевтика соҳасида ҳамкорлик қилиш, қўшма лойиҳалар, жумладан тижорат фаолиятини йўлга қўйиш, маданий-гуманитар йўналишда тадбирлар ташкиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Истеъмолчиларга арзон дори маҳсулотларини етказиб бериш чоралари, жумладан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини кўпайтириш ва ички бозор эҳтиёжларини маҳаллий фармацевтика воситалари ҳисобига қондириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Зафар Бахтавари фармацевтика соҳасида ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат аҳолисини сифатли ва арзон дори-дармонлар билан таъминлаш чораси сифатида мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан дориларни рўйхатдан ўтказиш ва сертификациясини ўзаро тан олиш ташаббусини илгари сурди.

Фармацевтика соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш, хорижий тадбиркорларга яратилган шароитлар билан жойида танишиш мақсадида 2025 йил февраль ойида D.Watson Group компанияси делегациясининг мамлакатга ташрифини ташкиллаштиришга келишилди.

"Покистон маданий форуми" раиси Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда маданий алоқаларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлади.

Суҳбатдош ўзбек халқидан етишиб чиққан мутафаккир олимлар, буюк саркардалар, уларнинг меросидан яхши хабардорлигини маълум қилди.

"Биз Муҳаммад Али Жиннани замонавий Покистонни яратган миллат отаси сифатида улуғлаймиз. Шу билан бирга Заҳириддин Муҳаммад Бобурни ҳам Покистонда давлатчилик пойдеворини қўйган сиёсий меъмор дея эътироф этамиз", - дея қўшимча қилди у.

Мулоқот якунида томонларнинг 2025 йилги тадбирлар режасига Маданий алмашинувлар йўналишида яқиндан ҳамкорлик қилиш, хусусан, талабалар учун алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, Бобур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятига бағишланган қўшма тадбирларни ташкил этиш бўйича бандлар ҳам киритилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти