Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт Сирдарёда инновацион паррандачилик фермасини ташкил этади
Мамлакат элчихонаси кўмагида Сирдарё вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Бобур Хўжамов, Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари Бобур Абдумаликов ва Кувайтнинг AAH Commercial Company компанияси раҳбари Али ал-Ҳарбий ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
Кувайт вакили Сирдарё вилояти, хусусан Боёвут туманининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва экспорт салоҳияти билан таништирилди.
Али ал-Ҳарбий Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 10 гектар ер майдонда инновацион паррандачилик фермасини ташкил этиш лойиҳасига 5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштираётганини маълум қилди.
Лойиҳанинг асосий мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида ҳалол товуқ маҳсулотларини Ўзбекистондан қўшни давлатларга, Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатларига экспортни амалга оширишдан иборат.
Ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олиш мақсадида AAH Commercial Company компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026