Россия 72 та дрон билан Украинага ҳужум қилди
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россиянинг 47 та учувчисиз учоғи уриб туширилган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган. Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳудудлари осмонида 13 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.
Россия қўшинлари кеча тунда турли турдаги 72 та дрон билан Украинага ҳужум қилди. Дронлар Брянск, Орел, Курск ва Приморско-Ахтарск районларидан учирилди, деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари 2 январ, пайшанба куни.
Маҳаллий вақт билан соат 8.30 ҳолатига кўра, 47 та "Шаҳед" ҳужумкор дронлари ва бошқа турдаги УУА уриб туширилган. Яна 24 та дрон «йўқолган (салбий оқибатларсиз)», биттаси ҳавода бўлган. Украина расмийлари қурбонлар бор-йўқлиги ёки инфратузилмага зарар етгани ҳақида хабар бермади.
РФ Мудофаа вазирлиги: 13 та дрон Россия ҳудудлари узра уриб туширилди
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги 13 та Украина учувчисиз учоқлари бир кечада Россия ҳудудлари устида навбатчилик қилаётган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Идора маълумотларига кўра, битта УУА Воронеж области, учтаси Белгород области, тўрттаси Брянск области, тўрттаси Курск области ва биттаси Калуга области узра «йўқ қилинган». Шу билан бирга, Брянск области губернатори Александр Богомаз ўз ҳудудида олтита дрон уриб туширилганини маълум қилди.
Бундан ташқари, тунги вақтда Саратов, Пенза, Саранск, Уляновск ва Қозон аэропортларида самолётларнинг учиши ва қўнишига чекловлар жорий этилди. Фуқаролик парвозлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик чекловлар киритилди, деб хабар қилди Росавиация.
Мавзуга оид
22:12 / 06.01.2025
Илҳом Алиевнинг авиаҳалокат ҳақидаги баёноти кремлеботлар ҳужумига учради
17:56 / 06.01.2025
Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейсларни бекор қилди
17:26 / 06.01.2025
Россиянинг Воронеж областида мигрантларга яна бир неча соҳада ишлаш тақиқланди
15:29 / 06.01.2025