Россия ва Украинада Германия визасига онлайн аризалар апрелгача очилади
Германия ТИВ узоқ муддатли немис визасини олиш учун янги онлайн ариза хизмати нима учун қатор мамлакатларда, жумладан, Россия, Украина, Қозоғистон ва Гуржистонда мавжуд эмаслигини тушунтирди.

Фото: AFP
Германия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Германияга узоқ муддатли миллий виза олиш учун янги онлайн ариза хизмати 2025 йилнинг биринчи чорагида қатор мамлакатларда, жумладан, Россия, Украина, Қозоғистон ва Гуржистонда ҳам очилишини билдирди.
1 январ, чоршанба куни Германия Ташқи ишлар вазирлиги бутун дунё бўйлаб Германияга ишлаш, ўқиш ёки оила бирлашиши учун виза олиш мақсадида аризалар электрон форматга ўтказилганини маълум қилди. Шу мақсадда бошқарма томонидан махсус онлайн портал ишга туширилди. Бироқ, DW мухбирига кўра, баъзи мамлакатларни танлашда «онлайн ариза мавжуд эмас» деган хабар пайдо бўлган. Бу, масалан, Россия, Украина, Қозоғистон, Гуржистон ва Тожикистонга тегишли.
Бунинг сабабларидан бири — узун навбатлар
Германия Ташқи ишлар вазирлиги 2 январ, пайшанба куни DW нашрига хориждаги барча 167 немис виза муассасалари янги онлайн порталга уланганини маълум қилди. Бироқ, уларнинг «техник алоқаси янги онлайн формат учун иш жараёнларини қайта ўзгартириш билан бирга келади». «Рўйхатдан ўтганларга, албатта, ариза беришга ёзилишда устуворлик берилади», дея маълум қилди ТИВ.
«Кўпчилик виза муассасаларида кутиш рўйхатларининг бекор қилиниши янги онлайн форматнинг ишга туширилиши билан бир вақтда амалга оширилди, айрим виза муассасалари ҳозирда халқаро онлайн портал орқали ариза топширишга рухсат беришдан олдин кутиш рўйхатларини бекор қилишга устувор аҳамият қаратмоқда», — дейилади маълумотда.
Германия визаси учун аризалар электрон форматга ўтказилди
Германия Ташқи ишлар вазирлиги узоқ муддатли немис миллий визаларини олиш учун аризаларни электрон онлайн кўриб чиқиш порталини ишга туширди. Бу ҳақда 1 январ куни бошқарма сайтида маълум қилинди.
Пресс-релизда таъкидланганидек, ушбу лойиҳа икки йил аввал тест форматида ишга туширилган. «Бу энди дунё бўйлаб 167 та виза идораларида рақамли ҳақиқатга айланмоқда. Миллий виза 28 тоифада рақамли шаклда қўлланиши мумкин», дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг айтишича, инновациядан асосий мақсад Германияга бутун дунёдан малакали мутахассисларни жалб этишдир. «Бундай пайтларда биз узоқ вақт меъёрий ҳужжатларни расмийлаштириш ва ундан ҳам узоқроқ кутиш туфайли энг яхши одамларнинг мамлакатимизда ишлашига тўсқинлик қила олмаймиз», деди вазир.
«Охирги 2,5 йил ичида биз мавжуд виза жараёнини кенг кўламли, узоқ вақтдан бери кечиктирилган таркибий ислоҳот билан ўзгартирдик. Ва энди биз ниҳоят Европанинг энг замонавий иммиграция қонунини рақамли асрга олиб чиқмоқдамиз. Электрон виза жараёни - ҳақиқий маъмурий инқилоб, бу Германияни бизнес қилиш жойи сифатида мустаҳкамлайди, буни бизнес ва йирик корпорациялар узоқ вақтдан бери талаб қилмоқда», - деди Бербок.
Онлайн ариза бериш имкони Беларус, Арманистон, Озарбойжон, Молдова, Литва, Латвия, Эстония, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, шунингдек, Исроил ва АҚШда мавжуд.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

23:24 / 31.03.2025
Германияда банкир товуқлар ижараси билан шуғулланиш учун ишдан бўшади

21:00 / 31.03.2025
Европа учта муаммо исканжасида қолди — Раббимов

21:18 / 30.03.2025
Ғарбий Европа ҳудудидан учирилган илк космик ракета парвози муваффақиятсиз якунланди

07:57 / 30.03.2025