Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига таъзия мактуби йўллади
Ўзбекистон раҳбари Байденга Ню-Орлеандаги қонли ҳодиса туфайли ҳамдардлик билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ню-Орлеан шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари президенти Жозеф Байденга таъзия мактуби йўллади.
Давлат раҳбари Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
2025 йил 1 январга ўтар кечаси Ню-Орлеанда АҚШ армияси фахрийси Шамсуддин Жаббор машинасини янги йилни нишонлаётган одамлар устига ҳайдади. Шундан сўнг, полиция уни отиб ўлдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодисада Жабборнинг ўзи билан бирга жами 15 киши ҳалок бўлган, камида 35 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026