Олимлар жигарни ёғ босиши саратонга олиб келишини аниқлади
Калифорния университети олимлари сичқонлар ва инсон тўқималари намуналари устида тадқиқотлар ўтказиб, ёғ ҳамда шакарга бой маҳсулотлар жигар ҳужайраларига таъсир кўрсатишини аниқлади.

Фото: iStock
Калифорния университети тиббиёт мактаби олимлари жигарда ёғ тўпланиши ДНКга зарар етишига ва саратоннинг кенг тарқалган шакли — гепатоцеллюляр карциноманинг (ГЦК) ривожланишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари Science Daily журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, охирги 20 йилда ГЦКга чалиниш ҳолатлари 25-30 фоизга ошган. Саратоннинг ушбу тури тарқалишига асосий сабаб жигарда ёғ тўпланишидир — ҳозирда катта ёшли америкаликларнинг 25 фоизи бундан азият чекади. Уларнинг қарийб 20 фоизида метаболик дисфункция (MASH) билан боғлиқ касалликнинг оғир шакли мавжуд.
Олимларнинг сўзларига кўра, жигардаги ёғ касаллигининг MASH ва жигар саратонига айланиши — бу охири ўлим билан тугайдиган ҳолатдир. Шу билан бирга, ушбу жараён молекуляр даражада кечади.
Олимлар ўз тадқиқотларини сичқонлар ва инсон тўқималари намуналари устида ўтказган. Улар ёғ ва шакарга бой маҳсулотлар MASH’нинг ривожланишига хизмат қилиши, кейинчалик у жигар ҳужайраларидаги ДНКга таъсир кўрсатишини аниқлади.
Натижада ҳужайралар эрта қарийди, бўлиниш қобилиятини йўқотган ҳолда метаболик фаол бўлиб қолади.
Олимларнинг тушунтиришича, қариш — бу ҳужайралар стрессисга нормал жавобдир, у организмга зарар етган тўқималарни қайта тикланиши учун вақт беради ва шикастланган ҳужайраларга босимнинг олдини олади. Аммо гепатоцит деб аталувчи жигар ҳужайраларида ушбу жараён бузилади. Баъзи зарарланган гепатоцитлар эса саратон ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

01:29 / 04.06.2025
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот

15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди

15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

23:51 / 19.05.2025