Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 13:11 / 05.01.2025
6068
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 11 ойда қанча автобус ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
Энг кўп автобус ноябр ойида ишлаб чиқарилган.
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-ноябр ойларида 737 дона автобус ишлаб чиқарилган.
Ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автобуслар сони:
- январда — 25 та;
- февралда — 36 та;
- мартда — 66 та;
- апрелда — 101 та;
- майда — 70 та;
- июнда — 77 та;
- июлда — 66 та;
- августда — 77 та;
- сентябрда — 60 та;
- октябрда — 50 та;
- ноябрда — 109 та.