Экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади
Президент "Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш муносабати билан Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Фото: Kun.uz
Президентнинг 7 та ҳужжатига қуйидагиларга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда:
- экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;
- экспорт қилувчи ташкилотларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қоплашни бекор қилиш.
Шу билан бирга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун субсидия ва компенсациялар 2025 йил 1 февралгача белгиланган тартибда тақдим этилади.
Илгари божхона тўловлари бўйича имтиёзларни 12.01.2018 й. ПҚ-3472-сон 10-б. "а" божхона расмийлаштируви пайтида ишлаб чиқарилганига 3 йилдан 7 йилгача бўлган, тўғридан тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳисобидан олиб кириладиган технологик ускуналарга нисбатан ҳам қўллашга рухсат берилган эди.
Киритилаётган ўзгартиришлар билан, мазкур имтиёзлар технологик ускуналар олиб кирилган кундан бошлаб дастлабки 2 йил ичида ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида технологик ускуналар харид қилиш учун имтиёз қўлланилиши натижасида бўшайдиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши шарти билан қўлланилиши аниқлаштирилди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
-
Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди
Жаҳон | 22:49 / 16.03.2025
Мавзуга оид

16:14 / 15.03.2025
Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзолик йўлидаги “ҳал этилмаган масалалар”ни муҳокама қилди

09:01 / 14.03.2025
Канада ЖСТга АҚШ божлари устидан шикоят қилди

08:27 / 10.03.2025
SIPRI: АҚШ қурол экспортини оширяпти, Россия - қисқартиряпти

17:59 / 06.03.2025