Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ядро хавфсизлиги бўйича халқаро шартномаларга қўшилади
Президент "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Ўзбекистон қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилишни режалаштирмоқда:
Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси (Вена, 1963 йил 21 май);
Ядро авариялари ёки радиациявий авария ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябр);
Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябр);
Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция (Вена, 1994 йил 17 июн).
Бундан ташқари, 2025 йилда қуйидаги қонунларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда:
- "Кимёвий хавфсизлик тўғрисида";
- "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида";
- "Радиоактив чиқиндилар билан муомала қилиш тўғрисида".
Мавзуга оид
14:42 / 20.05.2026
Ер ижараси шартномасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди
08:40 / 27.02.2026
Женевада Эроннинг ядро дастури бўйича музокаралар якунланди
10:55 / 21.11.2025
Cobalt учун олинган ҳар бешта шартноманинг фақат биттасига тўлов амалга оширилган
09:51 / 01.11.2025