ИТБ Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 40 млн доллар ажратади
Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилади.

Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамаси «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
Кичик ва ўрта тадбиркорликни молиялаштиришда қўшимча имкониятларни яратиш, таклиф этилаётган молиявий хизмат турларини кенгайтириш, шунингдек, исломий молиялаштириш салоҳиятини ошириш орқали кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:
- Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 2024 йил 18 апрелда «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳасини молиялаштириш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга жами 30 млн АҚШ доллари миқдорида ҳадли ва агентлик тўғрисидаги келишувлар имзолангани;
- Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ (Ривожланиш учун ислом бирдамлик жамғармаси номидан) ўртасида 2024 йил 18 апрелда лойиҳани молиялаштириш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга жами 10 миллион доллар миқдорида қарз битими имзолангани;
- лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш кўринишида 0,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ташкил этаётгани;
- лойиҳани амалга ошириш учун лойиҳаолди баҳолаш ҳужжатлари ИТБ томонидан маъқуллангани маълумот учун қабул қилинди.
Белгиланишича:
- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
- ИТБ нинг 30 млн доллар миқдоридаги маблағлари лойиҳада иштирок этаётган «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга ва 7,5 млн доллар миқдоридаги маблағлари «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга ресурс сифатида тақдим этилади;
- ИТБ қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ (устама) ва фоизлар харажатлари иштирок этувчи тижорат банки, компания ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади;
- Лойиҳа 2025−2027 йиллар давомида амалга оширилади;
- Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади;
- Лойиҳани амалга ошириш даврида ЛАОГ фаолиятини молиялаштириш бўйича йиллик харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Пулнинг асосий қисми — 30 млн доллар муробаҳа тамойили бўйича кичик бизнесни молиялаштиришга йўналтирилади. Савдони ривожлантириш компанияси кредитлар бўйича кафиллик бериш учун 7,5 млн доллар олади.
Яна 1,75 млн доллар бизнес инжиниринг ва салоҳиятни ошириш ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Сумманинг қолдиғи лойиҳани бошқариш харажатлари, аудит ва кутилмаган харажатлар учун захирани ўз ичига олади.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

20:43 / 10.06.2025
Рустам Азимов: “Кичик ва ўрта бизнесга кўмак берадиган қадамлар долзарб бўлиб турибди”

12:03 / 19.03.2025
Илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркор жавобгарликдан озод қилинади — президент

11:43 / 19.03.2025
15 та туман ва шаҳарда давлат идоралари битта бинога кўчирилади

11:33 / 19.03.2025