Ўзбекистон | 09:00 / 09.01.2025
1401
3 дақиқада ўқилади

2025 йилда “Яшил бино” сертификати жорий этилади

2025 йилда янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойлар энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, “Яшил бино” сертификати жорий этилиши таъминланади.

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Устувор ёндашувлар ресурс тежамкор иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш орқали 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш, инфляцияни 5 фоиз, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадларига эришишга асос бўлади.

Бунда 2025 йилда “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш борасида:

  • Париж битимининг талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг углерод нейтраллигига эришишининг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилиши;
  • иқлим ўзгаришига мослашиш, “яшил технология”лар трансфертини инобатга олган ҳолда глобал миқёсда мамлакатимизни келгуси 5 йилда иссиқхона газларини қисқартириш бўйича Миллий миқёсда белгиланган ҳисса (NDC) эълон қилиниши;
  • метан эмиссиясини қисқартириш мажбурияти доирасида табиий газ, чиқиндилар ва чорвачилик соҳаларида метан эмиссиясининг базавий ҳолати аниқланиши;
  • умумий қуввати 3,5 Гигаватт бўлган 16 та йирик қуёш ва шамол станцияcини ишга тушириш, умумий қуввати 160 мегаваттли йирик гидроэлектростанцияларни барпо этиш орқали жами электр энергияси генерациясидаги улуши 26 фоизга етказилиши;
  • қисқартирилган иссиқхона газлари савдосидан камида 10 миллион доллар миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилиниши;
  • Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик шаҳарларни комплекс “яшил ривожлантириш”га қаратилган дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши;
  • Миришкор, Ғиждувон, Ромитан, Чимбой ва Амударё туманларининг комплекс иқтисодий ривожланиш мастер режалари тажриба-синов тариқасида “яшил тамойил”лар асосида ишлаб чиқилиши;
  • 2025 йилда янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойлар энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, “Яшил бино” сертификати жорий этилиши таъминланади.
 
Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди