Австрияда консерваторлар ўнг популистлар билан музокараларни бошлайди
Австрия Халқ партияси ўнг популист партия иштирокисиз коалиция тузиш бўйича музокаралар олиб боришга уриниб кўрди. Бироқ, муваффақиятсизликка учрагач, музокарага рози бўлди.

Кристиан Стокер Фото: Heinz-Peter Bader/AP/picture alliance
Австрия Социал-демократик партияси (АСДП) ва "Янги Австрия ва Либерал форум" (NEOS) партияси билан коалиция музокаралари муваффақиятсизликка учрагач, консерватив Австрия Халқ партияси (АХП) ўнг популист Австрия озодлик партияси (АОП) билан коалиция музокараларини бошлаш таклифини қабул қилди. АХП бошқаруви бир овоздан АОП билан музокараларни ёқлаб овоз берганидан сўнг, партия етакчиси Кристиан Стокер 8 январ, чоршанба куни музокараларга киришиш ниятида эканлигини маълум қилди, деб хабар беради APA ахборот агентлиги.
Шу билан бирга, Стокер АОП матбуот эркинлиги, Россияга нисбатан позицияси ва Европа ҳамкорлиги каби муҳим масалалар бўйича «ҳалол жавоблар»га муҳтожлигини таъкидлади.
Ўтмишда ўнг популистик партиянинг ашаддий мухолифи бўлган Кристиан Стокер ва АОП раҳбари Ҳерберт Кикл ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди яқин келажакда бўлиб ўтиши керак — аниқ белгиланмаган вақт.
Австрия раҳбари ўнг популистлар етакчисига вазирлар маҳкамасини тузишни топширди
Австрия президенти Александр Ван дер Беллен ўнг популистик Австрия Озодлик партияси раҳбари Ҳерберт Киклга ҳукумат тузиш вазифасини топширди. Австрия раҳбари сиёсатчи билан 6 январ куни Венадаги Хофбург саройида учрашди.
«Жаноб Кикл ҳукумат музокаралари давомида ҳаётий ечимлар топа олишига ишончи комил ва бу масъулиятни ўз зиммасига олмоқчи», — дея Ван дер Беллен сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
АОП раиси Австрия раҳбарини консерватив Австрия халқ партияси билан муҳокамалар бориши ҳақида хабардор қилиб туришга ваъда берди.
«Бу қадам мен учун осон бўлмади», деб тан олди Австрия яшилларининг собиқ етакчиси Ван дер Беллен. Президентнинг сўзларига кўра, у «конституция тамойиллари ва қоидалари ҳурмат қилиниши ва амалга оширилишини» таъминлашда давом этади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

19:34 / 10.06.2025
Австриядаги мактабда отишма: тўққиз киши ҳалок бўлган

14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди

15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин

18:51 / 06.04.2025