Озарбойжон Сербияга газ етказиб беришни тўхтатди
Газ экспорти тўхтатилишига «Шоҳденгиз» конида юзага келган техник муаммо сабаб бўлган. Бундан олдин Озарбойжон сувости тармоғидаги носозлик туфайли Болгарияга ҳам газ етказишни тўхтатганди.

Фото: Виталий Тимкив / ТАСС
Озарбойжон 11 январ куни эрталаб Сербияни «Шоҳденгиз» конидаги муаммо туфайли газ етказиб беришни тўхтатиши ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич АҚШ давлат котиби ўринбосари Ричард Верма билан ўтказилган музокаралардан кейинги брифингда хабар берди.
Қайд этилишича, Озарбойжон Белградга энди кунлик 1,7 миллион метр куб газни етказиб бера олмайди.
«Газ етказиб берилиши қачондан бошланиши аниқ эмаслиги айтилди. Буни серб тилига таржима қилиб айтадиган бўлсам, қадрдон халқим, биз бугундан бошлаб ўз захираларимизни кўпроқ ва тезроқ сарфлашни бошлаймиз», — дейди Вучич.
Сербия президенти Озарбойжон томони юзага келган муаммони бир-икки ойда бартараф этишига умид билдирган. «Агар бу амалга ошмаса, яқин тўрт ойда 2-3 миллион захирамизни сарфлашга тўғри келади», — дея таъкидлайди у.
Озарбойжон томонининг маълум қилишича, Shak Deniz Alpha (SDA) платформаси ва Сангачал терминали ўртасидаги сувости конденсат экспорти тармоғида техник носозлик аниқланган бўлиб, уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
7 январ куни Озарбойжон техник сабабларга кўра, Болгариянинг «Булгаргаз» давлат компаниясига табиий газ етказиб беришни вақтинча тўхтатган эди.
Вучич Верма билан қатор масалаларни, жумладан, АҚШнинг Naftna industrija Srbije (NIS) — Болқондаги энг йирик энергокомпанияларидан бирига нисбатан санкцияларни муҳокама қилган. Ушбу компания акцияларининг 50 фоизи «Газпромнефт»га тегишли. Аввалроқ «Газпромнефт» ва NIS Вашингтон санкцияларига учраган эди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:16 / 24.03.2025
Белград Сербия НАТО ёки КХШТга аъзо бўлмаслигини маълум қилди

12:27 / 20.03.2025
Сербия парламенти бош вазир Вучевичнинг истеъфосини маъқуллади

20:21 / 13.03.2025
Арманистон ва Озарбойжон тинчлик битими лойиҳасини келишиб олди

19:18 / 04.03.2025