Жаҳон | 10:53 / 11.01.2025
759
4 дақиқада ўқилади

Россияда давлат харидлари бўйича маълумотларни автоматик йиғиш чекланди

Давлат харидлари веб-сайтида маълумотлар ва ҳужжатларни турли техник воситаларда ўқиладиган шаклда юклаш тақиқланди. Ушбу формат маълумотларни дастурий таъминот ёрдамида таҳлил қилиш имконини берган.

Фото: Getty Images

Россия ҳукумати 1 январдан бошлаб давлат харидлари бўйича маълумотларни йиғишни чеклади, деб хабар берди 10 январ, жума куни «Ведомости» газетаси. Давлат харидлари веб-сайтида маълумотлар ва ҳужжатларни машинада ўқиладиган шаклда — дастурий таъминот ёрдамида маълумотларни таҳлил қилиш имконини берувчи форматда юклаш тақиқланди. Агар илгари ҳужжатларни қабул қилиш учун FTP-сервер ишлатилган бўлса, энди у Ягона ахборот тизимининг веб-сайтида кўрсатилганидек, «ҳужжат ва маълумотларни етказиб бериш хизматлари»дир.

Исталган шахс давлат харидлари порталидан маълумотларни FTP сервери орқали юклаб олиши мумкин эди ва мавжуд «оммавий юклаб олиш» имконияти (маълумотлар базасининг алоҳида қисмларини эмас, балки унинг нусхасини олиш) маълумотни жуда мураккаб таҳлил қилиш имконини берган, деди "Информационная культура" АНО асосчиси Иван Бегтин "Ведомости"га.

Эндиликда давлат харидлари порталидан маълумотларни олиш учун Ягона идентификация ва аутентификация тизими орқали аутентификациядан ўтиш ва маълумотларни олиш мақсадини асослаш лозим. Агар асослаш нотўғри деб топилса, фойдаланувчига хизматлар чекланади ёки у блокланади. Бундан ташқари, маълумотларни олиш учун сўровлар сони соатига маълум рақам билан чекланган, аммо қанча сўровлар амалга оширилиши аниқ эмас.

РКН VPN ҳақидаги илмий маълумот ва статистикани блоклайди

VPN хизматлари ҳақидаги илмий ва илмий-техник маълумотлар, шунингдек, статистик маълумотлар Россияда тақиқланган ва блокланган деб ҳисобланади. Бу ҳақда 21 ноябр куни Роскомнадзор (РКН) буйруғига таяниб, «Интерфакс» агентлиги хабар берди. Матндан кўриниб турибдики, «масофавий кириш хавфсизлигини таъминлаш учун» фақат VPN ҳақидаги маълумотлар учун истисно қилинади.

РКН буйруғи лойиҳасига тушунтириш хатида «Россия Федерациясида блокланган ресурсларга жисмоний шахсларга киришни таъминлашдан иборат VPN хизматларини яратиш ва ўрнатиш усулларини тавсифловчи маълумотлар» тақиқланган деб ҳисобланади.

2024 йил сентябр ойида Оқ уй авторитар давлатларда интернет цензурасини четлаб ўтиш воситаларини тарқатиш ва ишлатишни тарғиб қилиш мақсадида Amazon, Microsoft, Cloudflare ва Google эгаси Alphabet каби технология гигантлари вакиллари билан учрашув ташкил қилгани маълум бўлди.

Reuters маълумотларига кўра, Америка расмийлари ва фуқаролик фаоллари вакиллари, хусусан, бигтех билан Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланадиган Очиқ технологиялар жамғармаси (OTF) томонидан ҳомийлик қилинган VPN хизматларини муҳокама қилишган. Ташкилот президенти Лора Каннингемнинг Reuters агентлигига айтишича, сўнгги йилларда қатор авторитар давлатларда бу соҳага талаб кескин ошган. «Охирги бир неча йил ичида биз VPN'га бўлган талаб, асосан, Россия ва Эрондаги фойдаланувчилар томонидан ортиб бораётганини кўрдик», деди у.

Дунёда бундай хизматларнинг машҳурлиги ортиб бораётгани сабаби, хусусан, Россия Федерациясида интернет цензурасининг кучайиши экани айтилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди