Жаҳон | 12:32 / 11.01.2025
1834
3 дақиқада ўқилади

Тадқиқот: Хорватияда Россия ботлари кампанияси бошланган

Politico нашри келтирган тадқиқот натижаларига кўра, Россия ботлари Хорватиядаги президентлик сайловлари олдидан НАТОга қарши номзод Зоран Милановичга катта ёрдам кўрсатган.

Фото: Darko Bandic/AP/picture alliance

Хорватиялик тадқиқотчилар Ахборот барқарорлиги маркази (CIR) билан ҳамкорликда Хорватиядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичи олдидан катта бот тармоғидан фойдаланган Кремлпараст дезинформация кампанияси аломатларини аниқлади. Бу ҳақда 9 январ, пайшанба куни CIR ҳисоботига таяниб, Politico хабар берди.

«Россияпараст, Европа Иттифоқига қарши ва НАТОга қарши бот-тармоқлар амалдаги президент Зоран Милановични доимий равишда мақташи, айни пайтда Европа Иттифоқига ва НАТОга қарши хабарларни тарқатгани аниқланди», — дейилади ҳисоботда. Шунингдек, улар Милановични қўллаб-қувватловчи кунига 100 дан ортиқ хабарларни чоп этган «сохта Facebook аккаунтлари»дан бирининг хатти-ҳаракатлари бўйича мисол келтирди.

Лондонда жойлашган, дезинформацион операцияларни фош этувчи CIR нотижорат ташкилоти ҳисоботида айтилишича, Россия бот-тармоқлари 29 декабр куни бўлиб ўтган мамлакат президентлик сайловларининг биринчи босқичи олдидан Милановичнинг рейтингини ошириш учун қаттиқ ишлай бошлаган. Қайд этилишича, ҳисобот хорватиялик мустақил тадқиқотчилар томонидан CIR билан ҳамкорликда Resilience Network ташаббуси доирасида тайёрланган.

Хорватияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади

Хорватия президенти Зоран Миланович рақибларидан сезиларли устунликка эга бўлишига қарамай, мамлакатдаги сайловларнинг биринчи босқичида ғалаба қозона олмади. Хорватия давлат сайлов комиссияси 30 декабрга ўтар кечаси эълон қилган натижаларга кўра, Миланович 49,09 фоиз овоз олди.

Хорватияда президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун зарур бўлган минимал миқдор 50 фоиздан ортиқ овоздир. Мамлакатда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади, у 12 январга белгиланган.

Милановичнинг энг яқин рақиби Драган Приморакни сайловчиларнинг 19,35 фоизи қўллаб-қувватлади. Приморак сайловнинг иккинчи босқичида амалдаги президентнинг рақибига айланади. Хорватиядаги президентлик сайловларида бошқа номзодлар – жами саккиз киши қатнашди – 10 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган.

Сайлов натижалари таҳлилчилар учун ажабланарли бўлмади – улар аввалроқ ҳам Милановичнинг етакчилигини, ҳам президент 29 декабр куни бўлиб ўтадиган сайловда тўлақонли ғалаба қозона олмаслигини башорат қилган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти