Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади
36 ёшли спортчи профессионал рингда 34 та ғалабага эришди. Шунингдек, битта дуранг ва иккита мағлубият қайд этди. Ҳар иккаласи украиналик Олександр Усикдан.
Британиялик боксчи Тайсон Фюри 36 ёшида фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқда эълон қилди: «Боксдаги фаолиятимни якунлаганимни эълон қилмоқчиман. Бу ажойиб давр эди, мен ҳар бир дақиқадан завқланардим. Аммо энди буни шу нуқтада тугатмоқчиман».
Тайсон Фюри профессионал фаолиятини 2008 йил декабр ойида бошлади. Профессионал боксда IBF (2015), WBA super (2015-2016), WBO (2015-2016) ва WBC (2020-2024) талқини бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Унинг ҳисобида 34 ғалаба, битта дуранг ва иккита мағлубият бор.
Фюри ҳар иккала мағлубиятини украиналик боксчи Олександр Усикдан қабул қилиб олган. 2024 йил май ойида у ҳакамлар қарорига кўра ютқазди. Шу йил декабр ойида реванш жангини ўтказиб, унда ҳам мағлуб бўлди.
Фюри 2022 йилда ҳам фаолиятини якунлаганини эълон қилган, аммо кейинчалик яна боксга қайтган эди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026