Ҳар бир йирик саноат корхонаси ҳудудида “яшил белбоғ” барпо этилади
Саноат корхоналари атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш учун 10 миллион дона дарахт ва бута кўчатлари экиш таъминланади.

Фото: Kun.uz
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳар бир йирик саноат корхонаси ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда “яшил белбоғ”лар барпо этилади.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори ва ўрта даражадаги хавфли саноат корхоналари ва уларга туташ ҳудудларида “яшил белбоғ”лар барпо этиш учун ҳудудларда фаолият юритиб келаётган саноат корхоналари рўйхати шакллантирилади ва ҳудуднинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб дарахт ва бута кўчатлари танланади.
Саноат корхоналари атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш учун 10 миллион дона дарахт ва бута кўчатлари экиш таъминланади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025-2026 йилларда республиканинг 208 та туман (шаҳар) Ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги кўкаламзорлаштириш ҳудудларида жами 736 км узунликдаги суғориш тизимлари ва 414 дона сув чиқариш қудуқлари ташкил этилади.
Жумладан: 2025 йилда 350 км узунликдаги суғориш тизимлари ва 207 дона сув чиқариш қудуқлари, 2026 йилда 386 км узунликдаги суғориш тизимлари ва 207 дона сув чиқариш қудуқлари ташкил этилади.
Туман (шаҳар) Ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги кўкаламзорлаштириш ҳудудларида суғориш тизимлари ва сув чиқариш қудуқларини барпо этиш учун тўғри келадиган ҳудудлар танлаб олинади ва тасдиқланади.
Аниқланган ободонлаштириш ҳудудида суғориш тизимлари ва сув чиқариш қудуқларини барпо этиш бўйича белгиланган тартибда лойиҳа ташкилоти аниқланади.
Ғолиб лойиҳа ташкилоти томонидан объектнинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва тегишли давлат экспертизаси хулосаси олинади.
Тасдиқланган давлат экспертиза хулосасига асосан белгиланган тартибда пудрат ташкилоти аниқланади.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича ғолиб бўлган пудрат ташкилоти ва туман (шаҳар) Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида тегишли шартнома тузилиши таъминланади.
Пудрат ташкилоти томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатли амалга оширилиши назоратга олинади ва талаб этиладиган маблағлар ажратилади.
Мавзуга оид

08:30 / 17.03.2025
Автомобил саноатидаги учта корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилди

11:15 / 16.03.2025
Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди

13:36 / 11.03.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилади

14:41 / 28.02.2025