Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилгани ёки тугатилгани, улар чегаралари ёки бўйсунуви ўзгаргани натижасида тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахслар жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.
Президент томонидан имзоланган қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
01:15 / 22.02.2026