Эстонияда фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини бутунлай тугатиш таклиф қилинди
Эстонияда 2024 йилда 60 мингга яқин фуқаролиги бўлмаган шахс истиқомат қилган. 10-15 йилдан кейин уларнинг сонини нолга тушириш режалаштирилмоқда.

Фото: AP
Эстонияда яқин 10-15 йил ичида фуқаролиги бўлмаган шахслар қолмаслиги керак. Бу ҳақда таълим вазири ва Eesti 200 партияси етакчиси Кристина Каллас маълум қилди, деб хабар беради ERR.
«Эстонияда туғилган ва бошқа давлат фуқаролиги бўлмаган ҳар бир болага эстон паспортини бериш керак. Катталарга келадиган бўлсак, энг оғир масала 60 ёшдан катталарга тааллуқли эканини тушунаман. Улар билан алоҳида ишлаш лозим, қандайдир ечим бўлиши керак. Аммо бугун 30-40 ёш атрофида бўлган ёшларни барибир эстон паспортини олишга чақираман», — дейди вазир.
Калласнинг таъкидлашича, бу Эстония интилиши керак бўлган муҳим ташаббус ҳисобланади.
ERR’нинг қайд этишича, 2024 йилда республикада 60 мингга яқин фуқаролиги бўлмаган шахс истиқомат қилган. Калласнинг сўзларига кўра, аҳолининг ушбу тоифаси Эстония СССР таркибидан чиққанидан кейин пайдо бўлган, аммо шундан бери ҳукумат «фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини қисқартириш учун кераклича чораларни кўрмаган».
Эстония ички ишлар вазири Лаури Ляэнеметс мазкур ташаббус қабул қилинса, депортациялар бўлмаслигини айтиб, фуқароликни олиш шартларини соддалаштириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. У, шунингдек, одамларни эстон паспортини олишга мажбурлаш улар бошқа давлат фуқаролигини танлашига олиб келиши мумкинлигидан хавотирини билдирди.
Эстония бош вазири Кристен Михалнинг ҳисоблашича, республика аҳолисининг ўзи эстон паспортини олишга ҳаракат қилиши керак.
Мавзуга оид

13:58 / 12.04.2025
Эстония Болтиқ денгизида Россиянинг «соядаги флоти» танкерини қўлга олди

23:52 / 09.04.2025
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади

21:33 / 09.04.2025
Германияда мамлакат фуқаролигини уч йил ичида олиш имконияти бекор қилинади

21:23 / 03.04.2025