Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади
Башар Асад режими ағдарилгач Сурияга импорт товарларини олиб кириш бошланган: Дамашқ дўконларида Туркия сувлари, Саудиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари, Америка шоколадлари пайдо бўлган.

Фото: Getty Images
Сурия Молия вазирлиги Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортига тақиқ қўйди, деб хабар беради Al Araby. Ушбу давлатлардан келадиган маҳсулотлар мусодара қилинади.
Шу билан бирга, Исроил товарларига нисбатан жорий этилган эмбарго анча йиллардан бери амалда. Нашрнинг қайд этишича, президент Башар Асад режими ағдарилгач Сурияга импорт товарларини олиб кириш бошланган: Дамашқ дўконларида Туркия сувлари, Саудиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари, Америка шоколадлари, шунингдек, Pepsi ичимлиги пайдо бўлган.
Бунинг фонида янги ҳукумат молиявий ҳисоб-китобларни долларда амалга оширишга рухсат берган ва ягона божхона божини жорий этган. Таъкидланишича, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун хомашё импортини енгиллаштиришга ёрдам беради ва саноатни рағбатлантиради.
Январ бошларида АҚШ Сурия давлат муассасалари билан айрим молиявий операциялар, хусусан, энергия ресурслари учун тўловлар, шунингдек, мамлакат Марказий банки орқали ўтказмаларга қўйилган тақиқни вақтинча бекор қилган.
Шу билан бирга, Россия янги ҳукумат билан муносабатлар ноаниқлиги ва тўловларда узилиш юз бераётгани боис Сурияга ғалла етказиб беришни тўхтатган. Ўз навбатида Суриянинг янги ҳукумати ҳозирга қадар Россияга Тартус портидаги қуроллари ва ҳарбий техникаларини олиб чиқиб кетишга рухсат бермаяпти.
Maxar сунъий йўлдош суратларига кўра, қарийб 10 кун олдин Россия ҳарбийлари портга катта миқдордаги техникаларни — 100 дан ортиқ юк машиналари, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа радарларини олиб келган. Аммо буларнинг барчаси бир жойда қимирламай турибди. Одамлар ва техникаларни эвакуация қиладиган ягона жой бу Хмеймим авиабазаси бўлиб қолмоқда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди
Жамият | 14:36
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
Мавзуга оид

10:24
Асад даврида Сурияда 150 минг киши бедарак йўқолган. Оммавий қабрлар биродарлик қабристонлари, ертўлалар ва омборларда топилмоқда

16:59 / 14.03.2025
Суриянинг янги президенти 5 йиллик ўтиш даври учун конституциявий декларацияни имзолади

17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари

17:20 / 13.03.2025