Ўзбекистон | 15:43 / 20.01.2025
17926
3 дақиқада ўқилади

Шифохонада 2 ойлик чақалоқ қўли кесилди. Воқеага ССВ муносабат билдирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги чақалоққа “чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси, чап қўл ва чап қўл панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги” ташхиси қўйилгани ва ота-онасининг розилиги билан бир қўли ампутация қилинганини маълум қилди. Ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Тармоқларда Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасида 2 ойлик чақалоқнинг қўли кесилгани ҳақида фуқаро мурожаати тарқалди. Унда айтилишича, ота фарзандини иситмалагани учун 7 декабрда Юнусобод туманидаги Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасига олиб борган. Мурожаатчига кўра, шифокорлар чақалоқни 8 кун муолажа қилишган, 9-куни реанимацияга ётқизилган. “Боламнинг қўли гангрена бўлган. Кесилган қўлини беринглар, экспертиза қилдираман десам беришмаяпти, кетадиган кунингиз берамиз дейишяпти”, – дейилган мурожаатда.

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди. Аниқланишича, 2024 йил 9 декабр куни соат 15:30 лар атрофида Шайхонтоҳур туманида яшовчи ота-она 2024 йилда туғилган қизини Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасига олиб борган. Чақалоқда тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, хириллаш, ҳансираш, безовталик ва ҳолсизлик каби шикоятлар бўлган.

ССВга кўра, бемор зудлик билан навбатчи шифокор Н.Султанова томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Дастлабки текширув давомида унга “Шифохонадан ташқари пневмония” ташхиси қўйилган. Чақалоқнинг аҳволи шифокорлар томонидан оғир дея баҳоланиб, дарҳол муассасанинг чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлимига госпитализация қилинган.

Шунингдек, бўлимда гематолог, ангиохирург, болалар жарроҳи, неонатал-жарроҳ каби тор соҳа мутахассислари томонидан қўшимча ва клиник тиббий текширувлар ўтказилган. Беморга “Асосий: Сепсис. Септисемия. Cовид-19 этиологияли шифохонадан ташқари пневмония” асосий ташхиси ва “Туғма юрак нуқсони-бўлмачалараро тўсиқ нуқсони” касаллиги ва унинг асорати бўлган “Нафас етишмовчилиги 1-2-даража. Юрак-қон томир етишмовчилиги 1-2-а даражаси” ташхиси қўйилган.

“Муассасада даволаниш вақтида қизалоқда “Чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси. Чап қўл ва чап қўл панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги” кузатилган. Шу боис бемор ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ампутация ўтказишга қарор қилинган ва ота-онасининг розилиги билан унда жарроҳлик аралашуви амалга оширилган. Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи стабил ҳолатда”, – дейилган вазирлик муносабатида.

ССВ вазият бўйича хизмат текшируви ўтказилаётгани ва якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини маълум қилган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди