Видео: Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдонлар юзага келган
Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофидан суратга олиниб Kun.uz'га юборилган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига кўра, газ чиқиши оқибатида ёпилган йирик қудуқ атрофида ўнлаб тирқишлар пайдо бўлиб, улар ёндириб қўйилган.

Kun.uz'га жўнатилган видеодан кадрлар
Kun.uz'га Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конидан олинган видеотасвирлар келиб тушди. 18 январда олингани айтилган тасвирларга кўра, ҳудудда ёнғинли дара пайдо бўлган.
“Ёпилган қудуқ атрофидан шундай кичик-кичик “булоқча”лар [очилиб], ундан газ сизиб чиққан, кейин ёндириб қўйилган. Бизга нефт сизиб чиқяпти деб баҳона қилишяпти, янаям аниғини билиш мушкул. Лекин бизга ҳиди келмаяпти. Расмийлар анчадан бери жим, ваъдалар беришган эди”, – дейди кон яқинида яшовчи фуқаролардан бири.
Яна бир фуқарога кўра, вазиятни назорат қилиш учун ҳар бир “булоқча” ёнига назоратчилар қўйилган.
“Газ чиқаётган ҳар бир “булоқча”ларга назорат қилиш учун битта-битта одам қўйилган, 100 гектар бўлса, қарийб 18-19 та кичик-кичик жойидан газ чиқяпти, 1-2 таси катта-катта қудуқлар”, – дейди у.
Kun.uz ҳолат юзасидан Энергетика вазирлигига мурожаат қилди. Вазирлик матбуот хизмати сўровни ҳозирча жавобсиз қолдирмоқда.
М25 конини ўзлаштириш бўйича 2017 йилда бошланган ишлар 2024 йил 1 сентябр кунги авариядан кейин тўхтаб қолган эди. Ўшанда кон атрофида яшовчи аҳоли кўчирилган.
17 сентябр кунги такрорий аварияда пудратчи компания – Eriell'нинг 4 ходими ҳалок бўлганди.
Kun.uz 9 ноябр куни конда навбатдаги портлаш кузатилгани, шундан кейин йирик ёнғин чиқиб, бадбўй ҳид камайгани ҳақида хабар берганди.
Ноябр ойи бошида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов конни жиловлаш узоғи 2-3 ой вақт олиши мумкинлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади

17:37 / 13.05.2025
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида

20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда

14:06 / 05.05.2025