Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, юридик шахсларга Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензия асосида амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек, минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси ва Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик учун жарималар миқдорлари белгиланмоқда.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунида минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни ҳамда Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаганлик учун давлат божи миқдорлари белгиланмоқда.
Бунда давлат божи, минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун БҲМнинг 2 баравари, Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаганлик учун БҲМнинг 3 баравари этиб белгиланди.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026