Туркиядаги курорт меҳмонхонада йирик ёнғин сабаб 10 киши ҳалок бўлди
Ёнғин 11 қаватли меҳмонхонанинг тўртинчи қаватида бошланган. Баъзилар ваҳима ичида ўзини деразадан ташлаган.

Туркиянинг Болу вилоятидаги Карталкай тоғ-чанғи курорти меҳмонхонасида йирик ёнғин содир бўлди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, яна 32 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Daily Sabah маҳаллий ҳокимиятга таяниб.
Ёнғин 21 январга ўтар кечаси 11 қаватли меҳмонхонанинг тўртинчи қаватида бошланган. Баъзилар ваҳима ичида ўзини деразадан ташлаб ҳалок бўлган.
Меҳмонхона биноси ёғочдан қурилгани сабабли, олов тез тарқалган. Ёнғинни ўчиришда 200 дан ортиқ қутқарувчилар иштирок этган.
Болу мэри Абдулазиз Айдин ёнғин сабаби ҳали аниқланмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, аланга ресторан жойлашган қаватдан бошланган. Воқеа юз берган пайтда меҳмонхонада 234 нафар меҳмон бўлган. У ерда қанча ходим бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Карталкая тоғ-чанғи курорти Истанбул шаҳридан тахминан 270 километр узоқликда, Кероғлу тоғлари ҳудудида жойлашган машҳур дам олиш маскани ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

08:16 / 07.06.2025
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

09:03 / 06.06.2025