Ўзбекистонда Япония университети очилиши мумкин
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ушбу етакчи хорижий молия институти билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Мамлакат етакчиси JICA раҳбарининг бу галги ташрифи иқтисодий ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришини қайд этди. Агентликнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда стратегик ҳамкор сифатидаги ўрни қайд этилди.
Бугунги кунда энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа йўналишлардаги қўшма лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда. Ўтган йили ҳамкорлик бўйича уч йиллик дастур қабул қилинган эди.
Ўзбекистон-Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази ва Ёшлар инновация маркази самарали фаолият юритмоқда.
Агентлик орқали 2,5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис Японияда ўқиди ва амалиёт ўтади. Ушбу мамлакатдан келган кўнгиллилар Ўзбекистонда муҳим ижтимоий ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшмоқда.
Бундан ташқари, куни кеча Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини қуриш ва жиҳозлаш тўғрисида битим имзоланди.
Ўзбекистон президенти JICAнинг мамлакатдаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.
Хусусий сектор лойиҳаларини амалга ошириш, япониялик инвесторлар учун махсус иқтисодий зона ташкил этиш, Япония университетини очиш, шунингдек, профессионал таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.
"Йўл харитаси" асосида жорий ва истиқболли лойиҳаларни илгари суришнинг янги механизмларини татбиқ этишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент академик Азимбой Саъдуллаев вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Жамият | 16:45
-
Зеленский Путин ва Трамп билан учтомонлама учрашув ўтказишни таклиф қилди
Жаҳон | 16:43
-
Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади
Жамият | 16:31
-
Академик Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди
Жамият | 16:24
Мавзуга оид

14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади

15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди

21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди

09:05 / 21.05.2025