Жаҳон | 23:05 / 23.01.2025
5015
2 дақиқада ўқилади

Австрияда миллиардер Рене Бенко ҳибсга олинди

Унинг ҳибсга олиниши Австрия, Италия ва бошқа давлатлардаги жиноят ишларига оид терговлар серияси билан боғлиқ. Рене Бенко мамлакатдаги энг йирик кўчмас мулк ҳолдинги — Signa Holding асосчиси ҳисобланади.

Фото: AP

Signa Holding девелоперлик империяси асосчиси Рене Бенко 23 январ куни тонгда Инсбрукдаги вилласида ҳибсга олинди, деб хабар беради Билд.

Қайд этилишича, унинг ҳибсга олиниши Австрия, Италия ва бошқа давлатлардаги жиноят ишларига оид терговлар серияси билан боғлиқ.

Австриянинг Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш прокуратураси Бенкони 2023 йил ёзда банкдан кредит олиш учун ўзининг Signa Holding компаниясининг тўлов қобилияти тўғрисида ёлғон маълумотлар берганликда гумонламоқда.

Бенкога қарши тергов, шунингдек, Германия ва Лихтенштейнда ҳам олиб борилмоқда — миллиардер ушбу мамлакатларда қатор иқтисодий жиноятларда айбланган.

Италияда эса Бенкога қарши тендерларни манипуляция қилиш, ноқонуний таъсир кўрсатиш ва фирибгарлик бўйича айбловлар қўйилган.

Австрия конституцияси ўз фуқароларининг чет элдаги суд жараёнларида иштирок этиши учун экстрадиция қилинишини тақиқлайди. Аввалроқ Рене Бенконинг адвокати Европадаги бирор-бир ордер унинг мижози ҳибсга олинишини таъминлай олмаслигини айтганди.

Рене Бенкога Австриядаги энг йирик кўчмас мулк ҳолдинги — Signa Holding тегишли. 2023 йил ноябрда ҳолдинг банкротлик бўйича ариза берган. Кредиторлар Signa’ни банкротлик тўғрисида ариза беришидан олдин ноқонуний транзакцияларни амалга оширгани учун судга берган. Ўшанда Signa’нинг қарзи 13 миллиард еврони ташкил этган, 120 га яқин банк эса унинг кредитори бўлган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти