Ўзбекистон ва Ҳиндистон биргаликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаради
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг машҳур Sonani Industries Pvt. Ltd компанияси раиси Манеш Сонани билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Sonani Industries Pvt. Ltd Гужарат штатининг Сурат шаҳрида жойлашган йирик компания бўлиб, юқори сифатли заргарлик маҳсулотлари билан ном қозонган.
Учрашув доирасида ҳиндистонлик саноатчиларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда хориж ишбилармон доиралари вакиллари ва сармоядорлари фаолияти учун яратилган қулай ва жозибадор муҳит, жумладан, заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.
Компания вакиллари мамлакат билан ҳамкорликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга чақирилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида тақдим этиладиган имтиёз ва преференциялар тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Манеш Сонани Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиланиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатаётгани, амалий лойиҳаларни муҳокама қилиш учун Тошкентга сафар қилишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Томонлар "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва Sonani Industries Pvt. Ltd компанияси ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари билан боғлиқ масалаларни батафсил муҳокама қилди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

00:58
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

16:27 / 28.04.2025
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Тошкентга парвозларни тўхтатди

13:05 / 28.04.2025