Бир йилда 45 нафар россиялик журналист жиноий таъқибга учради
2023 йилга нисбатан таъқибга учраган россиялик журналистлар сони деярли икки баравар кўпайган. Жиноий ишлар асосан «чет эл агенти мажбуриятларини бажармаслик» ва Россия армияси ҳақидаги «фейклар» бўйича очилган.

2024 йилда камида 45 нафар россиялик журналист жиноий ишда айбланувчига айланди. Ўтган йилга нисбатан бу рақам деярли икки баравар кўпайди – 2023 йилда 23 нафар россиялик журналист жиноий жавобгарликка тортилди, дейилади ОАВни ҳимоя қилиш марказининг 22 январ, чоршанба куни чоп этилган якуний ҳисоботида.
2024 йилда ОАВ вакилларига нисбатан иш очилган моддалар орасида «агент мажбуриятларини бажармаслик» (Жиноят кодексининг 330.1-моддаси – 16 та ҳолат), «Армия ҳақида фейк маълумотларни тарқатиш» (Жиноят кодексининг 207.3 — ўнта иш), «экстремистик ҳамжамиятда иштирок этиш» (Жиноят кодексининг 282.1 — саккизта иш) ва «терроризмни оқлаш» (Жиноят кодексининг 205.2 — еттита иш) моддаси етакчилик қилган.
Ўтган йили журналистга нисбатан Жиноят кодексининг 284.1-моддаси (номақбул ташкилот фаолиятини ташкил этиш) бўйича биринчи жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлган эди. Айбланувчи «Новая газета Европа»нинг бош муҳаррири Кирилл Мартинов бўлди. Шунингдек, Россия ҳукумати Украина қуролли кучларининг Курск областига бостириб киришини ёритган хорижлик журналистларга нисбатан камида 12 та жиноий иш қўзғатди (Жиноят кодексининг 322-моддаси – Россия Федерацияси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш).
27 та жиноий иш бўйича ҳукм
Ўтган йил давомида Россия судлари журналистларга нисбатан камида 27 та ҳукм чиқарган, жумладан, ўнтаси сиртдан. Ишларнинг аксарияти ҳарбий «фейклар» бўйича айбловлар билан боғлиқ (Жиноят кодексининг 207.3-моддаси). Судланганлар орасида The New Yorker муаллифи Маша Гессен, ёзувчи ва журналист Михаил Зигар, Republic собиқ бош муҳаррири Дмитрий Колезев, RusNews журналисти Роман Иванов, блогер Камикадзе Ди ва "Листок" газетаси ношири Сергей Михайлов бор.
Чет эллик журналистлар ҳам судланди: The Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович ва журналист Алсу Курмашева. 2024 йил августида улар Россия ва Ғарб ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
3 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:44
-
Бўрижар каналидаги воқеа қаҳрамонлари “Жасорат” медали билан тақдирланди
Жамият | 22:38
-
Андижонда Hyundai ҳайдовчиси 5 та машина билан ЙТҲ содир этди
Жамият | 22:28
Мавзуга оид

22:07
Россиялик фермерлар қозоқ сайғоқлари туфайли Путиндан ёрдам сўради

21:02
Россияда World of Tanks ўйини дастурчилари «экстремистик уюшма» деб эълон қилди

18:55
Ўзбекистонда модернизация қилинган Т-64 танки намойиш этилди

18:09