Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинанинг «Ўргимчак тўри» операцияси Кремлда «ғазаб ва хавотирга» сабаб бўлди
Америка расмийлари Россиядан Украина операцияси учун «жиддий жавоб» бўлишини тахмин қилмоқда.
«Павутина» (Ўргимчак тўри) операцияси доирасида амалга оширилган Украина дронларининг Россия ҳаво базаларига ҳужуми фронт чизиғидан узоқда жойлашган ҳаво флотининг кутилмаган заифлиги туфайли Кремлда «ғазаб ва хавотир» уйғотди, деб ёзди Bloomberg Москвадаги манбаларга таяниб.
Украинада операция оқибатида 41 та самолёт шикастлангани хабар қилинган. Bloomberg манбаси зарар кўрган самолётлар сонини 10 га яқин деб ҳисобламоқда. Айни вақтда нашр суҳбатдошлари Украинага ҳужум қилиш учун Россияга бор-йўғи бир нечта бомбардимончи самолётлар етарли экани ва бу операция зарбалар миқдорини пасайтирмаслигини билдирмоқда.
The New York Times (NYT) газетасининг Америка ва Европа хавфсизлик расмийларига таяниб ёзишича, етказилган зарарни баҳолаш ҳали ҳам олиб борилмоқда, бироқ нашр манбаларининг ҳисоб-китобларига кўра, 20 га яқин самолёт, жумладан, олтита Ту-95 ва тўртта Ту-22М стратегик бомбардимончи самолётлари, шунингдек, А-50 ҳаво десанти самолёти жиддий шикастланган бўлиши мумкин.
Европалик дипломатга кўра, Украина томони амалга оширган операция мамлакатда руҳий ҳолатни кўтаришда муваффақиятли бўлган. Америка расмийсининг айтишича, президент Доналд Трамп маъмурияти ҳужумдан олдин хабардор қилинмаган.
Америка расмийлари, NYT ёзганидек, Россиядан Украина операцияси учун «жиддий жавоб» бўлишини тахмин қилмоқда. Америка разведкаси ҳозирча у қандай нишонларга зарба берилишини билмайди, бироқ расмийларнинг фикрича, Москва фуқаролик инфратузилмасига дронлар зарбасини қайта бошлаши, Украина электр тармоғига зарба бериши ёки Украинага ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракеталарнинг янги тўлқинларини учириши мумкин.
Мавзуга оид
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13 / 09.06.2026