Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ ўзгаришлар тасдиқланди
Президентнинг айрим қарорларига ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: ЎзА
Жумладан, Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:
- Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган фуқаро “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ички ишлар органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар билан ёзма шаклда таништирилади.
- Мазкур чекловларга рози бўлган ҳамда вазирликнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар ички ишлар органлари хизматига қабул қилинадилар.
Шунингдек, давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра:
- Божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.
Бундан ташқари, фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:
- Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунда ва ҳарбий хизмат шартларида назарда тутилган ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловлар ҳамда махсус талаблар билан ёзма шаклда таништирилади.
- Мазкур чекловлар билан контракт тузишга рози бўлган ҳамда вазирликларнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинадилар.
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

21:35 / 11.02.2025
Божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

17:58 / 03.02.2025
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди

21:32 / 27.11.2024
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади

20:10 / 15.09.2024