Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ғазо аҳолисини араб давлатларига кўчирмоқчи
АҚШ раҳбари Иордания ва Мисрдан фаластинлик қочқинларни қабул қилишни сўради.
АҚШ президенти Доналд Трамп Миср, Иордания ва бошқа араб давлатлари Ғазо секторидан кўпроқ фаластинлик қочқинларни қабул қилиши кераклигини айтди, деб хабар берди DW.
Трамп Иордания қироли Абдулла II билан суҳбати ҳақида гапирди.
«Мен унга кўпроқ одамни қабул қилсангиз хурсанд бўламан дедим, чунки мен ҳозир бутун Ғазо секторини кўряпман - бу тартибсизлик, ҳақиқий тартибсизлик. Мен у одамларни қабул қилишини хоҳлайман», деди Америка раҳбари.
Трамп, шунингдек, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан гаплашишни режалаштираётганини айтди.
«Мен у одамларни қабул қилишини истардим. Миср бу халқни қабул қилишини истардим. Гап балки 1,5 миллион одам ҳақида кетаяпти. Биз шунчаки тартиб ўрнатиб, «Биласизми, энди ҳаммаси тугади», деймиз», деди у.
АҚШ президенти Иордания қиролини мамлакати аллақачон кўплаб фаластинлик қочқинларни қабул қилгани учун олқишлади.
Миср расмийлари Ғазо қочқинларини қабул қилишдан бош тортиб келмоқда.
Урушдан олдин Ғазода 2,4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилган. Уларнинг аксарияти можаро туфайли уйини тарк этишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
13:33
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16