Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 февралдан «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми бошланади
«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 1-мавсуми учун лойиҳалар 1-20 феврал кунлари киритилади. Саралашдан ўтган лойиҳаларга 11-20 март кунлари овоз йиғилида. Ғолиблар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Бунда:
- Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 феврал;
- Саралаш босқичи — 21 феврал–7 март;
- Тарғибот босқичи — 8–10 март;
- Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Аввалроқ Сенат Кенгашининг қарори билан, «Ташаббусли бюджет» жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилганди. Қарорга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланган. Бунда, 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.
Эслатиб ўтамиз, «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни 13 март куни соат 00:00 дан бошланиб, 1 апрел куни соат 23:59 гача давом этган. Ўтган йили лойиҳалар учун 3,02 трлн сўм маблағ ажратилган.
Мавзуга оид
11:10 / 21.03.2026
58 овоздан 13 минг 386 овозгача. «Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди
18:28 / 15.03.2026
“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг” - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
11:03 / 11.03.2026
Турли “ўйинлар” сабаб 10 та туман ва шаҳар “Ташаббусли бюджет”да санкцияга учради
12:58 / 03.03.2026