Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда Tesla Cybertruck’нинг арзон нусхаси ясалди
Пикапнинг покистонча варианти асл нусхасига қараганда анча кичик.
Покистонда маҳаллий муҳандислар Tesla Cybertruck автомобилининг нусхасини ясаб чиқди. Бу ҳақда carscoops.com хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, автомобил номаълум пикап асосига қурилган. Машинани ясаш учун 3 миллион Покистон рупияси (10,7 минг доллар) сарфланган. АҚШда асл Tesla Cybertruck нархлари 70 минг доллардан бошланади.
Tesla Cybertruck’нинг покистонча варианти асл нусхасига қараганда анча кичик: калтароқ, сезиларли даражада пастроқ ва торроқ. Автомобилга қандай двигател ўрнатилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Бундан олдин, бразилиялик стоматолог Хосе Сикейра маҳаллий чиқиндихоналардан топган эҳтиёт қисмларидан Ferrari F40ʼнинг нусхасини йиғгани маълум бўлганди.
Эркак суперкар олиш орзуси сабаб шундай қилган. Аммо машина ясалганидан бир йил ўтгач, пулсизлик туфайли уни сотувга қўйган. Ferrari ходимлари F40 нусхаси сотилаётгани ҳақидаги эълонни кўриб қолиб, компания эркакка қарши судга мурожаат қилди. Ҳозирги кунда Хосе Сикейранинг банк ҳисобварақлари музлатиб қўйилган.
Мавзуга оид
12:03 / 31.10.2025
Toyota янги IMV Origin моделини тақдим этди: бу машинани ҳар ким ўзи йиғади
12:07 / 22.09.2025
Ўзбекистонга олиб кириладиган машиналарни экологик сертификатлаш бекор қилинади
11:42 / 03.07.2025
Божхона қўмитаси пул эвазига машиналарни Тожикистонга ўтказиб берган шахсларни фош қилди
08:38 / 02.05.2025