Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Ростов областида Ўзбекистон агросаноат ҳаби яратилиши мумкин
Ўзбекистон бош консули Бурхон Алиқулов Ростов области иқтисодий ривожланиш вазири Максим Папушенко билан учрашув ўтказди.
Фото: "Дунё" АА
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар кенгайиб бораётганлигини юқори баҳолади. Ростов областининг саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳиятини инобатга олиб, мазкур йўналишларда ҳудудлараро шерикликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон вакили ҳудудлар экспорт имкониятларини ҳисобга олиб, Ростов области учун керакли маҳсулотлар импортини ташкил этиш масаласида амалий кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Вазир Максим Папушенко ўз навбатида, Жиззах ва Ростов областлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими, шунингдек, Ростов области губернатори бошчилигидаги делегациянинг 2024 йил сентябр ойида Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида областда Ўзбекистон агросаноат ҳабини яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
14:14 / 05.03.2026
Ростов вилоятида Ми-8 ҳарбий вертолёти уриб туширилди
12:41 / 05.03.2026
Россияда ҳалок бўлган боланинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди
12:15 / 25.11.2025
Ростов вилоятига тунги ҳужум: уч киши ҳалок бўлди, камида ўн киши яраланди
08:06 / 13.09.2025