Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ростов вилоятида Ми-8 ҳарбий вертолёти уриб туширилди
Россия ҳарбий Ми-8 вертолёти Ростов вилоятида 4 март, чоршанбага ўтар кечаси уриб туширилган, деб хабар қилди Astra Telegram-канали ўз манбаларига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, борт ҳаво мудофааси тизими ишлаётган вақтда нишонга олинган. Экипажнинг уч аъзоси ҳалок бўлган.
Вертолёт Миллерово туманидаги Дудки хуторидаги омборхона устига қулаган — Миллерово ҳарбий аэродромидан тахминан 2,5 км масофада. Ми-8да ёнғин чиққан, маҳаллий фермерга тегишли иншоот ҳам ёнғинда ёниб кетган. Бу маълумотни маҳаллий аҳоли ва Россия ФВВдаги манбалар тасдиқлаган.
Ростов вилояти губернатори Юрий Слюсар 4 март куни эрталаб ўзининг Telegram-каналида минтақага учувчисиз аппарат (дрон)лар ҳужуми бўлганини маълум қилди — унинг айтишича, Миллерово ва Тарасово туманларида бир неча ўнлаб дронлар қайтарилган. Бироқ губернатор вертолёт ҳалокати ҳақида гапирмаган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳам минтақа бўйича ҳарбий йўқотишлар ҳақида маълумот эълон қилмаган.
Январ охирида “Стратегічна авиатсия рф” Telegram-канали Миллерово ва Таганрог атрофини Украина ҳудудига баллистик ва қанотли ракеталар учириш эҳтимоли юқори бўлган нуқталар қаторида тилга олган эди.
Мавзуга оид
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
22:31 / 16.06.2026
Зеленский Россияга «даҳшатли қиш» билан таҳдид қилди
20:10 / 16.06.2026