Ўзбекистон фармацевтика саноатига 1 млрд доллар инвестиция киритилади
"Полша-Осиё" савдо палатаси электрон порталида "Ўзбекистон фармацевтикаси 2024 йилда" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Shutterstock
"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 18 декабр куни "Тошкент фармацевтика парки" кластери таркибига кирувчи фармацевтика корхоналари раҳбарлари билан учрашди", – дейилган мақола муқаддимасида.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти фармацевтика саноатига 1 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритишни тасдиқлагани таъкидланган.
Нашрда ўтган етти йилда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш икки баробар, экспорт ҳажми 11 карра, корхоналар сони 3 баробар, инвестициялар ҳажми 750 миллион долларни ташкил этгани хабар қилинган. Бугунги кунда Ўзбекистонда 3500 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарилмоқда.
"Давлат раҳбари буни талабни тўлиқ қондириш учун етарли эмас, деб атади ва дори воситаларининг 80 фоизи хориждан келтирилаётганини танқидий баҳолади, – деб ёзилган мақолада. – Ушбу 80 фоизни камайтириш мақсадида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва экспортни кўпайтириш чора-тадбирлари таклиф этилди".
Ўзбекистон президенти фармацевтика корхоналари раҳбарлари билан учрашувда улар учун божхона имтиёзларини 2028 йилгача узайтириш ва капитали 100 миллион доллар бўлган илғор фармацевтика лойиҳалари сармоя жамғармаси ташкил этилишини маълум қилди.
Импорт улушини камайтириш мақсадида дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Оммабоп дори воситалари сифатини хорижий аналоглардан кам бўлмаган даражада таъминлаш, рақобат ва фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган лойиҳалар портфелини яратиш маъқулланди.
Мақолада маълум қилинишича, экспортни ошириш учун давлат бюджети тадбиркорларнинг АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси ва Европа дори воситалари агентлигидан сертификат олиш харажатларини қоплайди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди
Иқтисодиёт | 08:12
-
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
Жамият | 08:09
-
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди
Жаҳон | 08:00
-
Amazon орбитага Starlink учун рақобатчи бўлган сунъий йўлдошларни учирди
Фан-техника | 07:50
Мавзуга оид

21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади

08:05 / 22.04.2025
Биринчи чоракда қарийб 9 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирилди

15:20 / 17.04.2025
Исломий инвестициялар потенциали – 4 триллион доллар. Унга очилиш учун эса бизда экотизим йўқ — мутахассислар

16:04 / 16.04.2025