Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон туманида китоб ўқиган аёлларга коммунал тўловлар тўлаб берилади
«Маърифатли она» танлови ғолиблари шу тарзда мукофотланади.
Андижон туман ҳокими Бобуржон Юлдашев ташаббуси билан 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида «Маърифатли она» китобхонлик танлови ўтказилади, деб хабар берди туман ҳокимлиги.
«Ота-онаси китоб ўқиса, буни кўрган боласи ҳам китоб ўқийди», деди Юлдашев танлов ҳақида эълон қилар экан.
Таъкидланишича, ҳар бир маҳалладан камида бир оила танловда иштирок этади ва ғолибларнинг коммунал тўловлари тўлаб берилади.
Жумладан, уч нафар 1-ўрин эгасига 6 ойлик электр, газ, ичимлик суви ва бошқа турдаги коммунал тўловларга ваучер берилади.
Уч нафар 2-ўринга 4 ойлик коммунал тўловлар, уч нафар 3-ўринга 2 ойлик коммунал тўловлар учун ваучер берилади.
Мавзуга оид
20:01 / 12.10.2025
Андижонда пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болаларни машина уриб кетди
20:38 / 24.04.2025
Қайси тўловларни тўлиқ нақдсиз шаклга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
19:56 / 01.03.2025
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди
14:18 / 15.01.2025