Фарғона вилоятида учта янги университет ташкил этилади
“Фарғона вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Қуйидаги университетлар қайта ташкил этилади:
▪️Фарғона политехника институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети;
▪️Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали негизида Қўқон давлат университети;
▪️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалини қўшиб юбориш йўли билан Фарғона давлат университети.
2025-2026 ўқув йилидан:
- мазкур университетларнинг малака талаблари ва ўқув дастурлари юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастурлари асосида ишлаб чиқилади;
- иқтидорли талабалар учун дарслар хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳларда ташкил этилади.
Фарғона давлат техника университетида Илғор муҳандислик мактаби ва “спин-офф” корхоналари фаолияти ташкил этилади ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.
Тугатилаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини янгидан ташкил этилган тегишли университетларда давом эттиради.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Паутина» операцияси аниқ тарих дарсликларига киритилади — Зеленский
Жаҳон | 00:20
-
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди
Жаҳон | 23:06 / 01.06.2025
-
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди
Жаҳон | 22:27 / 01.06.2025
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10 / 01.06.2025
Мавзуга оид

07:40 / 31.05.2025
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди

18:37 / 29.05.2025
Фарғонада танишини қасддан босиб ўлдирган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

17:02 / 15.05.2025