Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц: Кабеллар узилиши - Россиянинг «соядаги флоти» таҳдиди белгиси
Германия канцлерининг айтишича, Болтиқ денгизидаги кабелнинг шикастланиши Россиянинг «соядаги флоти» таҳдидидан далолат беради. Олаф Шолц мудофаа харажатларини оширишга чақирди.
Германия канцлери Олаф Шолц Болтиқ денгизидаги сувости кабелларига зарар етказилишидан хавотир билдирди. «Болтиқ денгизидаги сувости кабелига етказилган сўнгги зарар Россиянинг «соядаги флоти» таҳдидини кўрсатмоқда», деди у Дания бош вазири Метте Фредериксен билан 28 январ, сешанба куни Берлинда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида. Ўтган ҳафта охирида Швеция ва Латвия ўртасидаги кабел жиддий шикастланганди.
Матбуот анжуманида Шолц НАТОнинг Baltic Sentry операцияси Болтиқ денгизи ва денгиз тубидаги муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришини айтди. «НАТО бизнинг умумий хавфсизлигимизнинг кафолати бўлиб қолади», деб таъкидлади федерал канцлер. Унинг таъкидлашича, НАТОнинг кўплаб давлатлари сўнгги йилларда мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширган. "Биз НАТОнинг Европадаги устунини мустаҳкамлаш ва мудофаа харажатларини ошириш зарурлигида ҳамфикрмиз", деди у.
Европа мудофаасини кучайтиришга чақириқ
Дания бош вазири Метте Фредериксен Шолцни қўллаб-қувватлаб, Европа ўз хавфсизлигини таъминлаш учун кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини айтди. «Бизга ўзини ва манфаатларини ҳимоя қилишга қодир кучлироқ, қатъийроқ Европа керак», деди у. Фредериксен, шунингдек, Европа мудофаа саноатини ривожлантириш учун кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишга чақирди.
«Бизга Европа Иттифоқида биргаликда қурол ишлаб чиқиш ва харид қилиш имконини берадиган қоидалар керак», — деди Олаф Шолц.
АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп аввалроқ Европа иттифоқдошларини мудофаа харажатлари етарли эмаслиги учун танқид қилган ва Европа давлатлари ҳарбий харажатларини оширмаса, АҚШнинг НАТО олдидаги мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш билан таҳдид қилганди. У НАТО давлатларидан ялпи ички маҳсулотининг камида 5 фоизини мудофаа учун сарфлашни талаб қилди, ҳозирги минимал миқдор эса 2 фоиз.
Мавзуга оид
14:47 / 22.11.2025
Олаф Шолц «Шимолий оқим–2» бўйича кўрсатма берди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025