Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ҳудудда 7,4 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди
Андижон вилоятида табиий газдан, Тошкент шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура маълум қилишича, Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги “Б.Б.Б” МЧЖ раҳбари А.С. жамиятга қарашли бинода ташкил қилинган оҳак цехига ўрнатилган электрон ҳисоблагичнинг тамғасини бузган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 5,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “С.Т.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли контейнерга 40 дона майнинг қурилмаларини ўрнатиб, қонунга зид равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келган.


Оқибатда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Ҳолатлар юзасидан жамият мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
09:26 / 01.05.2026