Жаҳон | 12:51 / 31.01.2025
1241
3 дақиқада ўқилади

Германияда миграция сайлов кампаниясининг асосий мавзусига айланди

Агар кейинги якшанба куни Бундестагга сайловлар ўтказилса, ХДИ/ХСИ блоки ғалаба қозонади, ГуМнинг ўнг популистлари иккинчи ўринни эгаллайди. Сайлов кампаниясининг асосий мавзуси - миграция сиёсати.

Фото: Nikita Oshuev/DW

23 феврал куни Германия Бундестагига навбатдан ташқари сайловлар учун сайлов кампаниясининг марказида миграция бўйича баҳслар турибди. Бу ARD жамоат телеканали ва Die Welt газетаси номидан infratest dimap институти томонидан ўтказиладиган Deutschlandtrend ойлик сўрови натижаларидан келиб чиқади. Маълумотлар 30 январ, пайшанба куни эълон қилинди.

Шундай қилиб, респондентларнинг 57 фоизи чегарада ноқонуний муҳожирларни киритмасликни «тўғри» деб ҳисобласа, 33 фоизи бундай чораларни «нотўғри» деб атаган. Сўров натижаларига кўра, 67 фоиз Германия чегараларида доимий полиция назоратини қўллаб-қувватласа, 27 фоиз бунга қарши. Бундан ташқари, сўровда қатнашганларнинг 68 фоизи Германия камроқ қочқинларни қабул қилиши керак, деб ҳисобласа, 22 фоизи муҳожирларнинг ҳозирги сонини сақлаб қолиш тарафдори, уч фоизи эса кўпайтиришни ёқлаган.

Шуниси эътиборга лойиқки, сўров 29 январ куни Бундестагда овоз беришдан олдин ўтказилган, ўшанда консерватив ХДИ/ХСИ блоки ўнг популист «Германия учун муқобил» партияси кўмаги туфайли ноқонуний иммиграцияни чеклаш тўғрисидаги резолюцияни парламент орқали илгари сурган эди.

Германия канцлерлигига номзод Мерц АҚШ билан эркин савдо битими тузишга чақирди

Европа Иттифоқи Қўшма Штатлар билан эркин савдо келишуви бўйича музокараларни қайта бошлаши керак. Бу таклиф 2 январ куни dpa нашрига берган шарҳида Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) раиси, Бундестагдаги ХДИ/ХСИ фракцияси раҳбари, Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц томонидан билдирилди.

«Бизга АҚШ ва Европа истеъмолчиларига фойда келтирадиган ижобий кун тартиби керак, - деди Мерц. - Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги янги эркин савдо ташаббуси хавфли тариф спиралининг олдини олиши мумкин».

ХДИ раҳбари Доналд Трамп янги маъмурияти Европа компанияларининг АҚШ бозорига киришини қийинлаштириши ва Европа Иттифоқи товарларига юқори импорт божлари жорий этиши мумкинлигидан хавотирда. «Бизнинг бунга жавобимиз божларни жавобан жорий этишни бошламасликдан иборат бўлиши керак», деб огоҳлантирди Мерц.

Мавзуга оид