Жаҳон | 15:23 / 01.02.2025
2582
3 дақиқада ўқилади

Фицо "Гуржистон легиони"ни уни ағдаришга уринишда айблади

Роберт Фицонинг таъкидлашича, "Гуржистон миллий легиони" қўмондони Мамука Мамулашвили уни четлаштиришга қаратилган норозилик намойишларига алоқадор.

Фото: AFP

Словакия бош вазири Роберт Фицо Украина қуролли кучлари томонида жанг қилаётган "Гуржистон миллий легиони"ни уни ағдаришга уринишда айблади. Бу ҳақда Фицо 31 январ, жума куни матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

Вазирлар маҳкамаси раҳбарининг фикрича, легион қўмондони Мамука (Ушанги) Мамулашвили уни лавозимидан четлаштиришга қаратилган норозилик намойишларига алоқадор. Натижада Мамулашвили ва яна тўққиз кишига Словакияга киришга рухсат берилмаган.

Матбуот анжуманида ҳукумат раҳбари ГМЛ раҳбарининг Mier Ukrajine ("Мир Украине") гуруҳи учун митинглар уюштирган фаол Люция Стаселова билан тушган суратларини кўрсатди. Бироқ, уюшма таъкидлаганидек, бу фотосуратлар 2023 йилда Братиславада бўлиб ўтган оммавий мунозарада олинган. Шу муносабат билан Mier Ukrajine намойишлар ва Гуржистон ўртасидаги алоқалар ҳақидаги баёнотларни ёлғон ва манипуляция деб атади. Мамулашвили ҳам намойишларга алоқадорлигини рад этди.

Фицога кўра, "Мир Украине" «Гуржистон легиони» учун пул йиғиб, шу тариқа «Украина аксилразведкасини молиялаштирган», деб ёзади «Европейская правда» нашри. Стаселова, ўз навбатида, "Мир Украине" «Украина учун ўқ-дорилар» йиғишда иштирок этганини айтди. Чехия ҳукуматининг Киев учун ўқ-дорилар харид қилиш ташаббусини Словакия ҳам қўллаб-қувватлади – бу мақсадда 4,7 миллион евродан ортиқ маблағ йиғилди.

Украинанинг Словакиядаги элчисига норозилик нотаси топширилди

29 январ куни Украинанинг Словакиядаги элчиси Мирослав Кастран Братиславадаги Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга норозилик нотаси топширилди. Бунга «Словакия Республикасининг ички ишларига аралашиш» сифатида баҳоланган «Украина томонининг баёнотлари» сабаб бўлди, деб хабар беради dpa агентлиги. 

Ҳужжат матнида Словакия ТИВ кимнинг ва қайси баёнотини номақбул деб топгани кўрсатилмаган. Бир кун аввал Киевдаги Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг расмий веб-сайтидаги баёнотида Словакия бош вазири Роберт Фицони танқид қилган, Украина президенти Володимир Зеленский эса Фицо мамлакат суверенитети эвазига «Москвани танлаётганини» айтганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди