Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ва Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Светлана Жакупова ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон амалдаги ижтимоий суғурта, муҳтож тоифадаги фуқаролар ва болали оилаларни қўллаб-қувватлаш, миграцияси, меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш, бандликни таъминлаш, пенсия ва ижтимоий таъминот, шунингдек, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик учун давлат нафақаларини ажратиш каби йўналишларда тажриба алмашиш бўйича фикр алмашилди.
Вазир Светлана Жакупова ижтимоий соҳа йўналишида Қозоғистонда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. У икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва тажриба алмашишга тайёрлигини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш, рақамлаштириш, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш, қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бошқалар тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
18:46 / 17.04.2026
Вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчининг қонуний вакили институти жорий этилади
18:30 / 17.04.2026
Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилади
21:24 / 17.02.2026