TikTok’даги видео сабаб Италиядаги шаҳарчага сайёҳлар ёпирилиб келди
Шаҳарчага бир кунда 260 та сайёҳлик автобуси ташриф буюрган, бу эса барча меъёрлардан ошиб кетган. Шаҳар мэри автобуслар сонини чеклашга қарор қилди.

Италиянинг Роккаразо тоғ-чанғи курорти (мамлакат шарқидаги Абруцци ҳудудида жойлашган) TikTok’да тарқалган видео туфайли мисли кўрилмаган сайёҳлар оқимига дуч келди. 26 январ якшанба куни шаҳарчага 260 та автобусда 10 мингдан зиёд одам ташриф буюрди. Уларнинг аксарияти Неапол ва Кампания ҳудудларидан келган.
TikTok’да 1,7 миллион обуначига эга блогер Рита Де Кресченцо шаҳар манзараларини акс эттирган бир нечта видео ва фотосуратларни тармоққа жойлаганидан сўнг шундай йирик сайёҳлар оқими юзага келди. Ролик кўплаб лайк ва изоҳлар тўплаган. Ўз навбатида, маҳаллий сайёҳлик агентликлари шаҳарчага бўлган қизиқишни тез пайқади ва Роккаразога нонуштани ўз ичига олган 20-30 евролик арзон автобуслар ҳаракатини йўлга қўйди. Кўпчилик сайёҳлар учун бу айни муддао бўлди, чунки одатда, Роккаразодаги бир кунлик чанғи карточкаси (ски-пасс) икки баробар қиммат - 60 евро туради.
Шаҳар мэри Франческо Ди Донатонинг таъкидлашича, курорт ҳатто энг гавжум кунларда ҳам бундай сайёҳлар оқимини кўрмаган. Одатда қиш мавсумида шаҳарда 20 минг чанғичи дам олса, яна 15 мингга яқин киши шунчаки сайёҳлик мақсадида ташриф буюрарди. Бироқ рўйхатдан ўтмаган икки юздан ортиқ автобуснинг келиши барча меъёрлардан ошиб кетди. Шу сабабли шанба ва якшанба кунлари туристик автобуслар сонини 100 тагача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шаҳарга кириш учун олдиндан жой банд қилиш талаб этилади.
Баъзи интернет фойдаланувчилари шаҳар мэрининг бу ишини Неаполдан келган сайёҳларни камситиш деб баҳолади. Ди Донато бу айбловларни рад этиб, Роккаразо шаҳри сайёҳларни хуш кўришини, бироқ уларнинг тартиб-интизомга риоя қилишини исташини таъкидлади.
“Роккаразо бу якшанбадаги каби сайёҳлар оқимини қабул қила олмайди. Биз тоғ-чанғи курортига 1000 та ҳожатхона қуролмаймиз”, — деди мэр.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

21:58 / 21.04.2025
Италия бош вазири Марказий Осиё лидерлари билан кўришади

11:51 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради

11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди

11:54 / 31.03.2025