Асакалик 13 ёшли қизга қилинган шилқимлик ҳолатини прокуратура текширмоқда
Ички ишлар органи жиноят иши қўзғатишни рад этиб, шилқим эр-хотинни маъмурий жазога тортган, суд ҳам ИИБ томонидан ҳолатга тўғри баҳо берилган деб топган эди. Ҳолатга ОАВ эътибор қаратиши ортидан, Андижон вилоят прокуратураси суд ҳужжатларини ўргана бошлади.
Андижонда 13 ёшли қўшни қизга шилқимлик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган эркак ишини прокуратура ўрганмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, Асака туманида истиқомат қилувчи Б.Н. ИИБга мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзанди С.М.га қўшниси А.Б ва унинг хотини Ю.Т. шаҳвоний шилқимлик қилгани ва жинсий алоқада бўлиш таклифини бергани сабаб, уларга чора кўришни сўраган.
Асака туман ИИБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, 2024 йил 19 декабр куни жиноят иши қўзғатишни рад этиб, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Эр-хотинга нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан маъмурий иш очилиб, ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Асака тумани судига юборилган.
Суднинг декабр ойидаги қарори билан, шилқим эркакка 5 сутка маъмурий қамоқ, хотинига эса 2 БҲМ (750 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.
Шилқим эркак суд қароридан норози бўлиб, вилоят судига аппеляция берган, вилоят суди дастлабки қарорни ўз кучида қолдирган.
Ҳозирда Андижон вилоят прокуратураси мазкур суд ҳужжатларини ўрганмокда.
Аввалроқ Kun.uz воқеа ҳақида суд қарорига таяниб хабар берганди. Қарордан маълум бўлишича, воқеа Асака туманининг Юксалиш маҳалласида рўй берган. 38 ёшли Б.А. ўз уйида вояга етмаган қиздан жинсий эҳтиёжини қондириб қўйишини сўраб, бунинг учун 100 минг сўм таклиф қилган.
Б.А.нинг хотини 33 ёшли Т.Ю. эса 13 яшар қиздан эрининг жинсий эхтиёжини қондириб қўйишини сўраб, бунинг учун унга 50 минг сўм беришини айтган. Қиз уларнинг бу ҳаракатидан қўрқиб, уйдан қочиб чиқиб кетган.
Суд ҳужжатида эр-хотин ўз айбларини тан олгани айтилади.
“2024 йил 9 ноябр куни турмуш ўртоғим мендан жинсий эхтиёжини қондириб қўйиши учун қўшнимни олиб чиқишни сўради. Аммо мен вояга етмаган қўшни қизни уйга олиб кириб, агар турмуш ўртоғимнинг жинсий эхтиёжини қондириб қўйса, 50 минг сўм беришимни айтдим. Қилмишимдан пушаймонман”, – деган аёл судда.
Мавзуга оид
14:54 / 07.02.2025
Уятсиз-бузуқларга учраётган болалар ёхуд “шилқимлик” ниқобида жиноятдан қутулиб қолаётган катталар: суд ва прокуратура қаёққа қараяпти?
11:59 / 06.02.2025
13 ёшли қизга шилқимлик қилган эр-хотин иши бўйича протест киритилди - Бош прокуратура
18:30 / 04.02.2025
38 ёшли эркак 13 ёшли қизга кўз олайтирди: Асакадаги баҳсли номус иши тафсилотлари
17:19 / 03.02.2025